Жин текканмикин

04:25 / 12.01.2023 | Madina Akobirova | 211

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳ Аллаҳ илмингизни зиёда қилсин! Мени 12 ёшли жияним бор. Охирги пайтларда ҳожатхонада узоқ ўтириб ўзига ўзи гапирадиган одат чиқарди.Ўзи ёлғиз қолишни хоҳлайди, қолганда ҳам ғалати овозлар чиқариб гапиринади.. Кузатиб туриб нима қиляпсан деб сўралса " нима қилдим" деб ҳайрон бўлади ҳудди нима қилаётганини билмаётгандай.Уйдигилар жин текканми деб гумон қилишяпти. Кўп зикрларни ўзига ўргатиб, тахоратда ибодатда бўлишга тарғиб қилаяпмиз лекин ўзгариш бўлмаяпти.Ҳозирда нима қилишни, кимга кўрсатишни билмаяпмиз.Маслаҳат берсангиз

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Зудлик билан психотерапевт қабулига олиб боришингизгиз зарур. Мутаҳассис шифокорлар ўз вақтида ёрдам кўрсатишлари керак. Иншааллоҳ жиянингиз яхши бўлиб кетади. Валлоҳу аълам!