Ассалому алайкум! Пулга муҳтож пайтим бир танишим масжидга эҳсон қилиш учун берган пулни ўз эхтиёжларим учун сарф қилганман. Қўлимга пул тушганда имконият доирасида шу пулни бўлиб бўлиб масжидга топширганман. Мени ўша пулга муҳтож пайтим масжидга ажратилган пулни ишлатиб юборганим мен учун харом бўлиб қолмаганми, биродаримнинг савоби камайишига сабаб бўлмаганми? Жавоб учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Биродарингизнинг савоби камаймайди. Омонатни ўз ўрнига қўйиш керак. Тавба қилинг, истиғфор айтинг. Аллоҳдан кечиришни умид қиламиз. Валлоҳу аълам!