Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху! Соволим шуки хозирда ривожланаёткан крипта валюта жохон бозори билан боглик трейдирлик сохаси динимизга тожри келадими бу иш билан шугиланиш халолми йокми билмохчи этим. Жавоп учун рахмат!
– Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Криптовалюталар ҳозирда шаклланиш жараёнида, уларни умумий ҳалол ёки ҳаром деб бўлмайди. Шубҳали жиҳатлари кўп. Аммо, улар билан боғлиқ бошқа хатарлар ҳам бор. Бу соҳада қаллобликка учраш эҳтимоли жуда юқори. Агар шуғулланган тақдирда ҳам саррофлик ва рибо шартларини яхши билиш керак. Шу сабабли дастмоянгизни ишончлироқ бошқа соҳаларга йўналтирганингиз афзал. Валлоҳу аълам.
Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.