Бу касалликми

00:38 / 16.01.2023 | a.I.a | 312

Ассалому алайкум! Мен бирор бир нарсага қарасам оша нарсаларни бирор нарсага охшатавераман ҳатто жойномоз устида ҳам шундай қандайдир бир доғгами соягами ергами қаерга қарасам бир жониворми одам тасвирими шунга охшатавераман бу руҳий касаллик эмасми намоз оқиётганимда жуда чалғийман базан жойнамозимни алмаштириб оламан лекин барибир шундай болаверади Саждам шу нарсаларга Болиб қолмайдими деб ойлайман ва тушкун Ҳолга тушиб қоламан жавоб учун олдиндан рахмат Аллоҳ рози болсин

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир амал ниятга боғлиқ.Фикрларингизни, гумонларингизни яхшиликка қаратинг.Агар бу ҳолат бошқа вақтларда ҳам турли негатив, салбий фикрлар, ёмон гумонлар билан сизни тез-тез безовта қилса, бу ҳолат невроз яъни ёпишқоқ ҳаёллар неврози ҳам бўлиши мумкин. Албатта бунга аниқлик киритиш учун психотерапевт шифокорга мурожаат қилинг.Инсон иймон томонга ўтса, уни чалғитувчи, унга тўсиқ бўлувчи ҳолатлар кўпайишини уламолар таъкидлашган.. Бу ҳолат албатта, шайтоннинг макрлари аммо, инсон ақл эгаси бўлган мавжудот шу сабаб, ўз амалларига, ҳаракатлари, ибодатларига хушёр бўлиб,масъуллигини англаши лозим.Ниятни тўғриланг,ҳеч бир гули, шакли йўқ жойнамозда намоз ўқинг, чалғитувчи нарсалардан фойдаланманг, кўп истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!