Ассалому алайкум! Олий ма‘лумотли о‘қитувчиман. Танлаган соҳам бо‘йича мутахассислар ко‘плиги ва қизиқишим туфайли яна бошқа соҳада о‘қияпман.Бу соҳада мутахассислик камлиги учун иш жойим ҳам аниқ бо‘лди. Фақат давлат органи ҳужжатларимга қо‘л қо‘йиши учун мендан пора талаб қиляпти. Бу иш гуноҳ эканлигини о‘йлаб ко‘нглим жуда г‘аш тортаяпти.Фарзандларимга ҳалол едиришни хоҳлайман.Пора нолойиқ бо‘лган нарса учун, навбатдан олдин пул бериш эканлигини инобатга олсак менинг вазиятимда ҳам пора бо‘ладими..Мен бу соҳада ишлашим учун қонуний жиҳатдан нолойиқ эмасман-ку. Навбат ҳам ё‘қ. "Улар" нафси учун со‘раган пулни бериб гуноҳкор бо‘лмайманми. Бермасам ишим битмаслиги турган гап. Ҳозир жавобингизга жуда муҳтожман. Жуда иккиланяпман
– Ва алайкум ассалом! Сиз пора сўраганини керакли жойларга шикоят қилишингизни билдиринг. Агар хулоса чиқармаса тегишли жойларга айтишингиз мумкин. Аммо пора беришга йўл қидирманг.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳу аълам. Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда адолатни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага ишлатилади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир, чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳ таолодан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. (“Кифоя” китобидан).
Валлоҳу аълам!