Ўғлимни жин босди

13:03 / 16.01.2023 | Farhad | 309

Ассаламу алайкум ва раҳамуЛЛаҳи ва баракатуҳу! Бир неча кун аввал 10 ёшда бўлган ўғлимни жин босди. Бу ҳол кечаси юз берди. У, хонада бир ўзи қолган ва уҳлашга уринган. Таҳминан 15 дақиқадан сўнг, кичик, 5 ёшли ўғлим у хонага кирган ва 10 ёшли ўғлим хонадан йиғлаб чиқди. Сўров қилиб, шуни билдим: Ўғлим уҳламоқчи эди, лекин ҳали уйқуга кетмаган эди. Бир вақт, деворни кимдир тирналаганини эшитиб, кўзини очди. Шунда у, унинг тепасида турган катта қора сояни кўрди. У соя сариқ, илонникидек кўзлари билан ўғлимга тикилиб, қўллари билан ғалати ҳаракатлар қиларди. Ўғлим, уни босган қўрқувдан, қимирламай, хатто нафас ҳам ололмасди. Хонага кичик ўғлим кирганидан кейин, соя кетди. Муаммо шундаки, 10 ёшли, тузук бўлган ўғлим, дудуқланиб гапириш бошлади. 2 кун, қийналганидан, хатто гапирмай юрди. Гапга солсам, жуда ҳам қийналяпти. Гапирмоқчи бўлганида, ҳудди унга нафас етишмаганидек. Чуқур нафас ол, десам ҳам, нафаси узилиб, бўғилиб, йўталиш бошлаяпти. Агар ўз ҳаётимга назар солсам, манда бу каби ҳоллар, яъни жин босиши, 13 ёшимда бошланган ва ҳозиргача давом этади. Дин ва ибодат масаласига келсак, бундан 13 йил аввал ибодатга кирганман, дин, Қуръон ва ҳадислардан кўп илмга эгаман. Биринчи навбатда, ўғлимга руқя ўқидим. Ва иккита катта ўғлимга, ҳар кеча, уйқуга ётишдан аввал, Аят Ул-Курси, Ал-Иҳлас, Ал-Фалак ва Ан-Нас сураларини 3 маротабадан ўқишни буюрдим. Аллоҳга дуолар қилдим. Дудуқланиш бошлаган ўғлим билан нафасни ростлаш гимнастикасини қилиш бошладим. У кечадан 3 кун ўтди. Бугун ўғлим бироз гапириш бошлади, лекин ҳали ҳам дудуқланиши бор. Бермоқчи бўлган саволим шундан иборат: ман қилаётган амаллардан ташқари яна бирор нарса қилишим жоизми? Ўғлимга Сулаймон сурасини эшитишига қўйиб бердим (чунки у сурани ёддан билмайман). Азон ва ҳар ҳил суралар ўқиб, уни кузатдим. Ичига жин кирган аломатларини кўрмадим. Эътиборингиз учун раҳмат! ЖазакаЛЛаҳу ҳайран.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Катта эҳтимол билан жин бола билан ўйнашган. Қуръонда “Сулаймон” деган сура йўқ. Сиз Бақара сураси 102-оятини назарда тутган бўлсангиз ўшани қўйиб беришингиз мумкин. Болангизни кийимларига тегиб қолган сийдик қолдиқларига эътиборли бўлинг. Валлоҳу аълам!