Қайнонам келинни ажратадила

01:57 / 18.01.2023 | Ummu Abdulloh Huzayfa | 194

Ассалому алайкум! Ман турмуш курганимга 4 йил болди,2 та фарзандим бор алхамдулиллах,1 йил олдин овсин туширдик,у мандан бир ёш кичкина.Кайнанам бизага факат Уй ишларини тоза килишимиззи коп гапирадила болди..Лекин хеччам овсинимга этмадила эй кизим бу Опез болади котта уґлимни хотини,сиздан бир ёш котта босаям у сиздан олдин тушкан,салом бериб хурматини килин димидила.Овсиним умуман мани беписант килади,,кайфиятига караб салом беради... ойижон ишда буган пайтлари овкатланмохчи босек тепага чикиб утирволади опажон сиз чикин дигиси кемиди кунгил учунхам.Манга иш буюриб ташиди худди Ман унга обязиндейман,Унда битта фарзанд,манда 2 та фарзанд...болаларим жуда коп йеглиди кичкинам эмадиган коттам росса шох ушанчун копро улага карашга харакат киламан овсиним буни тушунмиди манга жахл килиб иш Клади,бу килигини ойижонни олдиларидаям килади лекин ойижон индамидила,у бирон иш бошласа боласи йеглаб коса манга этадила сиз тугатиб койин дб...мандаяи худди шу холат боп коганда унга индамидила,манга тез болани ухлатиб ишиззи битириб койин дидила..манга шу Алам квоти..нима кисам болади , Олдиндан рахмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз уйда кўп ўтириб қолган аёллар жумласига кирасиз. Бироз вақт сабр қилсангиз болаларингизни боғча мактабларга берганингиздан кейин овсинингиз ёки қайнонангизнинг сизга таъсир қилган тарафларини умуман ўйламайдиган бўлиб қоласиз. Ҳозир сизнинг улардан бошқа муносабат қиладиган одамингиз йўқ. Шу сабаб ҳаёлингизда фақат улар. Истасангиз истамасангиз эс хушингиз уларда бўлгани сабабидан улар ҳақида нималарни ўйласангиз юзингизда шу нарсани ўқиб олса бўлади. Энди айтингчи ҳар доим хафа бўлиб юрган одамга нисбатан атрофдагилар қандай муносабат қилишади? Албатта яқинлашишни хоҳлашмайди албатта кўргиси келмайди. Сизга нисбатан одамларнинг муносабати ўзгаришини истасангиз сиз ўзингизга ўзингизнинг муносабатингизни ҳамда бошқаларга бўлган муносабатингизга ўзгартиришлар киритинг. Масалан ўзингиз дастурхон тайёрлангда биров сизни таклиф қилишини кутмай ўтириб овқатланинг. Ўзингизни қадрланг. Қайнонангиз иш буюрса бўш бўлсангиз бажаринг бўш бўлмасангиз табассум қилингда “хоп бўлади ойижон ҳозир қўлим бўшаши билан айтганингизни шу заҳоти қилиб қўяман” деб- ишингизни битириб сўнг у ишни бажаринг. Барча сизга гўзал муносабат қилаётганини, ҳамма сизни ҳурмат қилишини ҳаёлингизга келтиринг. Ишонинг ҳаёлингиздаги ҳаётингизга кириб келади. Валлоҳу аълам!