Оила

03:28 / 18.01.2023 | Nigora | 211

Ассалому алейкум. Мани ёшим 31да турмуш қурганимга саккиз йил бўлди. 3 йил фарзандим бўмади шу уч йил ичида кўп азоб кўрдим. Қайнана қайнатам қайни укаларим эрим тарафдан. Овсин туширдик овсин қайним фарзандим бўмагани учун ҳар-ҳил гапла эшитардим. Фарзандли бўганимдан кейин эрим анча ўзгарадми диган умид бн яшадим йўқ барчаси ёмон тарафга ўзгарди хиёнат қилди эрим бн орамиз яхшимасди буни овсним орамиз яхшимаслгни биларди қайнанамга мани гапирганини эшитардим ман овсиним бн орамиз ёмон бўлишни ҳоҳламасдим ман уни ўзимга дардкаш диб ҳамма гапми этканман у бориб қайнанмга эрига этаркан қайнанман бн нечи йилдан бера орамиз унчалик яхшимас. Кўнглим қолиб кеткан қайни укамдан овсинмдан улани кечиромаяман ҳар сафар кечириб кетганимда яхши тарафга ўзгармаяпти ҳозир энди умуман қайни укам бн овсиним бн гаплашмиман мажбур бўлдим бу гуноҳмасми жавоб учун рахмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бир ўйлаб кўринг нима учун оила аҳлингизнинг барчаси сизга қарши? Эҳтимол сизга инсонлараро муносабат қилиш санъати етишмаётгандир? Агар бу ишни уддаласангиз оила аъзоларингиз билан муносабатингиз яхши бўлиб кетади. Албатта овсинингизга сирларингизни айтиб катта хато қилгансиз. Қайнингиз билан овсинингиз билан гаплашмаслигингиз ҳам хато. Силаи раҳм қилиш зарур. Бунга мусулмон одам буюрилган. Оила аҳлингиз билан чиройли муносабат қуришга, барчани кечиришга, табассум ила гаплашишга ҳаракат қилинг. Шунча йил яшаб, фарзандлик бўлиб энди ажрашиб кетмайсизку. Ёки оила аъзоларингиз сизга нисбатан муносабатларини ўзгартиради деб ўйлайсизми? Албатта ундай қилишмайди. Агар сиз ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз сиз ҳаракатингизни бошлашингиз, муаммоларингизни сиз ҳал қилишингиз зарур бўлади. Валлоҳу аълам!