Аёллар Ҳаж сафари 3

03:06 / 14.02.2023 | Mahliyo | 376
Ассалому алайкум! Агар аёл Ҳаж зиёрати вақтида ҳайз кўриб қолса, тавофдан бошқа ибодатларни қила олишини билдим. Саволим шундан иборатки : узрлилиги сабабли масжидга кирмаса ва тавоф қилмаса , намозларни ўқимаса ҳам бўйнидаги Ҳаж фарзи соқит бўладими? Ёки шароити етганда бошқатдан келиб Ҳаж қилиши фарзми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавоф бўйнида қарз бўлиб қолади. Қачон адо этса, ҳажи тугал бўлади. бу сабабдан қайта ҳаж қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!