Ҳижобга киришимга ота-онам қарши

00:12 / 07.03.2017 | Савол | 2234
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Менинг ёшим 14 да. Балоғатга етгач, ҳижобга кирмоқчиман. Аммо оилада ҳамма бунга қарши. Онам очиқ-сочиқ кийиниб юришимга мажбурлайди. Нима қилишни билмаяпман. Жавобингиз жуда зарур. 2-3 кундан сўнг интернетга киришимга умуман имкон бўлмайди. Аллоҳим Ўзи барчани қўлласин. Раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Менимча, сиз балоғатга етган бўлсангиз керак. Балоғатга етиш аломати қиз болалар учун ҳайз кўришдир. Ҳайз кўргандан кейин аёл киши авратларини ёпиши фарз. Аллоҳдан сўраб, шунга уринаверинг. Биз ҳам дуода бўламиз. Валлоҳу аълам