Бай уд-дайн ва унинг ҳукми

08:55 / 27.01.2023 | Odina | 212

Ассалому алайкум! Ислом динига қўшаётган ҳиссангиз учун Аллоҳ таъоло сизларга ўзининг ажру савобини берсин! 1-Саволим: Логистика соҳасида уни бухгалтериясида ишлаймиз, юкни Фураларда бир жойдан иккинчи жойга олиб борамиз ва хизмат хаққи оламиз, ва факторинг хизматидан фойдаланамиз, яъни компаниялардан етказиб берилган юк хизмати ҳаққини маълум фоизини ушлаб қолган холда бизни логистика корхонамизга бир кун ичида тўлаб беради ва маълум муддат ўтгач ўзлари бизни ёрдамимиз билан пулларни биз юкини ташиб берган корхонадан йиғиб олишади. Зикир аҳлидан сўранг ҳаятида бу ишни Жоизмаслиги ҳақида 2 та сабаб келтирилган экан. Биринчиси- Қарзни сотиш амолиёти бўлиб қолаятганлиги ва бу иш Шариатимизда тақиқланганлиги. Иккинчиси- Қарзни сотиб олувчи бу пулни қайтариб олмаслик хавфининг борлиги . Бу иккала ҳолатда ҳам менда савол туғилди. А)- Биринчи ҳолат- ( Қарзни сотиш амолиёти бўлиб қолиши) бу ҳолатда биз юкни бир жойдан иккинчи жойга олиб борганимиз учун ўз хизмат хаққимизга келишилган пулни Молиявий қўллаб турувчи (Факторинг корхонаси)га барча документлари билан ўз хизматимизни сотаяпмиз яъни БУЙ десак ҳам бўладими ? Чунки биз улардан пул олиб пулни ортириб бериш амалиётини яъни(“Рибо ан-насия” қарз муносабати асосидаги алмашинув жараёнида кечиктирилган муддат учун қўшимча қиймат/устама олиш орқали фойдага эришиш) ни ихтиёр этмасдан биз ишлаб топган хизматимизни сотаяпмиз десак бўладими ? Ёки Шерикчилик асосида иш қилаётган деб қилсак ҳам бўладими ? Мисол учун Факторинг корхонаси пул берувчи ва биз ишни амалга оширувчи, бу ҳолат Мушорака шартларига тушмайдими ? Б)- Иккинчи жоиз бўлмайдиган сабабга савол: Қарзни сотиб олувчи бу пулни қайтариб олмаслик хавфининг борлиги . Бу вазиатда агарда Молиявий қўллаб турувчи (Факторинг корхонаси) бирон бир биз уларга сотган юк & хизмат учун пул тўланмаслигини билса ёки тўлаш ортга чўзилса улар бизга берган ўша юк & хизмат пулларини олиб қолишади. Бу жойда Молиявий қўллаб турувчи (Факторинг корхонаси) зарар кўрмайди. Яъни улар хафдан холи муносабатда. С)-Учунчи саволим. Ўша логистика корхонаси ва Молиявий қўллаб турувчи (Факторинг корхонаси) ни ўзаро документатсия ва олди сотди қиладиган ишчилар бўлимида яъни логистика корхонасининг бухгалтериясида ишласам ва хизмат ҳаққи олсам, мен харом луқма топаётган ва оиламга харом луқма едираётганлар ҳукмида бўламанми ? 2-Саволим: "Бай уд-дайн" нималиги ва у ишни қилишнинг жоиз ва жоизмаслиги ва агарда унинг жоизмаслик ҳукми бўлса, қай даражада гуноҳ амаллигини илтимос тушунтириб берсангиз (мисол у-н: Харом ёки Макрухи-тахримий ёки Макрухи-танзихий ). Барча жавобингиз учун каттакон раҳмат!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хизматингизни сиз юк ташишни буюртма қилган шахсга сотгансиз. Факторинг корхонасига фақатгина қарзингизни сотаяпсиз. Шерикчилик асосида иш ҳам бундай йўлга қўйилмайди, шерикчиликнинг рукнлари бошқа. Агар қарз бирор кафолат ёки гаров билан таъминланган бўлса, қарзни сотиб олаётган тараф келишув асосида буларга ҳақдор бўлиши жоиз. Корхонингиз раҳбариятини бундай қилмасликка тарғиб қилинг. Бай уд-дайндаги асосий муаммо – рибо вужудга келиши ҳисобланади. Рибонинг шариатдаги ҳукми барчага маълум. Валлоҳу аълам!                           Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.