Рибо

01:06 / 28.01.2023 | Gózal | 206

Ассалому алайкум! Ассаламу алейкум Одинахон опа. Шайх хазратларининг ҳадис ва ҳаёт китобини оқиб юрган эдим. Ҳозирда 11- жуз савдо, зироат ва вақф китобидаман. Ушбу китобда рибо ҳақида оқиб қолдим унда умар ибн ҳаттобнинг бир саҳоба 100 динорни дирҳамга алмаштирмоқчи болганда ажрамай туриб ол бер қилинглар ёқса рибо болади деган экан. Саволим шуки хóжайиним савдо билан шугулланади озбек сумини ақш долларга алмаштириш учун óртогига ташлаб келади ва орадан бир икки кун отгач пулни олиб келади бундай қилишлари рибога кирмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки томон пул маблағларини айирбошлаши учун бир мажлисда, қўлма-қўл айирбошлаш талаб этилади. Хўжайинингиз ўз пулини айирбошлашга дўстини вакил қилиб тайинлаши мумкин, аммо вакил бошқа шахс билан қўлма-қўл айирбошлаши талаб этилади. Вакил бўлган шахс бошқа пулларни йиғиб туриб ўзи билан ўзи айирбошлаши жоиз эмас.. Валлоҳу аълам!                                                                                                                                                                     Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.