Ассалому алайкум! Менда айбдорлик ҳисси жуда кучли онамни олдида жудаям ўзмни айбдор ҳис қламан онам отам бн 2ёшлигимда ажрашган кейнчалик ўзларидан анча ёшлари катта инсонга турмушга чиқганлар агар болалармни ўйламаганмда ҳаёта бу инсонга тегмасдм 1кунам яшамасдм болаларм учун чидаяпман деб коп айтардилар мен жуда ўзмни айбдор ҳис қлардм қани эди туглмаганмда мен болмасам онам бунча қийналмасди дердим ҳозр 23ёшдаман 1та 1ёшдан ошган ўғлим бор ҳомиладорман турмушмдаги муамо сабаб ҳозр онамни уйида юрбман онам озлари бева яна 1етим синглим бор камига ҳозр мен ҳам онамга дардисар болаяпман деб жуда қийналяпман бази вақтлари шунчалар ўзмни кераксз бу дунёга фойдасз онамга дардисар ҳис қлиб ундан кора ўлб кетганм яхши мен болмасам онам бунча қийналмайди деб ўзмни олдриш ҳақида коп ўйлаб қоляпман бу ишни қилсам у дунёда абадй азобга қолшмням биламан лекн ҳеч кимга керак болмасанг ҳам аллоҳга кераксан ўзингни ўлдрсанг аллоҳни ёнига борасан деган ҳаёлар келавераяпти айбдорлик ҳиссидан қандай қутулсам болади
– Ва алайкум ассалом! Сизда чуқур невроз, ёпишқоқ ҳаёллар неврози сезилаяпти. Албатта психотерапевт қабулига боришингиз керак. Баъзи бирор муолажалар ва дори-дармонларни қабул қилганингиздан сўнг аҳволингиз анча яхшиланади. Онангизнинг бу гапларига эътибор қилманг. Аллоҳ барча инсонларнинг тақдирини Одам ато яралишидан эллик минг йил аввал яратган. Шундай экан ота-онангизнинг ажралиб кетиши аввалдан тайин қилинган бўлса бунга сизнинг қандай алоқангиз бор? Сиз кўпроқ пиёда юринг ва вақтлироқ ухлаб вақтлироқ уйғонинг. Тўғри ва балансланган таомланишни йўлга қўйиб олинг. Одам ўзига ўзи ўлим тилаши, сиз юқорида айтганингиздек тақдиридан норозилик фикрини юритиши ниҳоятда қаттиқ гуноҳ бўлади. Аллоҳга исён бўлиб қолади. Бир оғиздан чиқади ношукрликка олиб келувчи гаплар ҳам ва шукр қилишга олиб келувчи гаплар ҳам. Бундан кўра “Аллоҳим берган тақдирингдан мингдан минг розиман сен ҳам мендан рози бўлгин, мени шукр қилгувчилардан қилгин, ҳаётимга фаровонлик, офият бергин” деб дуо қилинг. Шундай шукр қилгувчилардан бўлсангиз иншааллоҳ ҳаётингиз буткул ижобий тарафга ўзгаради. Валлоҳу аълам!