Муомала

10:42 / 07.02.2023 | A | 285

Ассалому алайкум! Ўзим беш вақт намоз ўқийман. Билиб билмай инсонларнинг кўнглига озор бериб қўймай дея жахлим чиқса ҳам ўзимни тийишликка ҳаракат қиламан. Аммо ҳар сафарда ўзим руҳий травма оламан. Оилавий муҳитим жуда яхши, Алҳамдулиллаҳ. Кўпинча дўстлар орасида бўлади. Улар бошқа дунё-ю мен бошқадек ҳис қиламан. Озор бермай деб озорига жавоб қайтармайман. Табиатан асабийман.Шуни йўқотмоқчиман. Баъзан шуларни деб ўзим билмаган ҳолда укамга овозимни баландлатиб юбораман. Қандай маслаҳат берасиз шундай инсонларга қандай муомала қилай?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Афсуски ёшингиз, оилавий мавқеингиз, касб-ҳунарингиз, дўстларингизнинг қайси мавзулари сизга озор беради шулар ҳақида батафсил ёзмагансиз. Бировларнинг гапларига жаҳлингиз чиқиб укангизга ёки умуман бошқа алоқаси бўлмаган одамларга овозингизни баландлатиш ўзингиз билиб турибсизки албатта нотўғри. Чунки биров учун бошқа биров жавобгар эмас. Ҳамда сиздаги эмоция учун бошқа кимса жавоб бермайдику унинг айби нимада? Албатта эмоцияларингизни жиловлашни ўрганишингиз зарур. Бунинг учун психологик курсларда Эмоционал интеллект дарслари мавжуд. Ана шу курсларда ўқиб чиқишингиз мумкин. Ҳамда бир нарсани тушуниб олинг. Жаҳл, ғазаб бу жигардан чиқадиган эмоция. Агар жигар ўз фаолиятини бажарадиган вақтда унга хотиржамлик берилмаса жаҳл, ғазаб кучайиб кетади. Одамнинг асабийлиги кучайиб қаҳри оша боради. Бундай бўлмаслик учун эса демак жигар иш фаолияти вақтида унинг ишига аралашиш мумкин эмас. Яъни кечаси соат ўн бирдан тонгдаги учгача тинч ухлаш кифоя. Валлоҳу аълам!