Қуръон савоби

20:41 / 07.02.2023 | Muxlisa bintu Baxtiyor | 215

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу устозам! Университетни битирганман лекин ишламайман уйда фарзандим тарбияси билан машғулман. Аллоҳимни каломини Жуда ҳам яхши кўраман. Қўйиб берса куни билан Қуръон ўқиб ўтирар эдим лекин бола ва уй ишлари билан кўп вақт ажратолмайман. Баъзида уйдаги ишларни қайнонамни кўнглидагидек қилмасам гапиради. Баъзида гаплари жонимдан ўтиб кетади. Ўғли билан келишмовчилик чиқса ўртамизда фақат мен айбдор боламан ва "чиройли" гапларини эшитаман. Хафа бўлганимда одамларга гапиргим келмай қолади айниқса ҳафа қилган одамга. Гапирсам ҳам ёқтирмаётганимни оҳангимдан сездириб қояман. Қайнонам шундай вақти сени Қуръон ўқиганинг менга аҳамияти йўқ балки қабул болаётгандир лекин мен учун ҳеч нарсамас дейди. 2 Марта эшитдим шунақа маънодаги гапини. Шундай вақти кўп ўйлаб қоламан ростан қабул бўлмаябдими Деб. Уларни бу гапи гўё мени иймонимни сусайтираётгандай. Лекин Аллоҳ гувоҳ Қуръонни ҳатто ота онамдан ҳам кўпроқ яхши кўраман. Қайнонам мени ёқтирмайди. Арзимаган нарсага ҳам гапираверади. Мен бирон Марта гап қайтармаганман. Лекин барбир ёқмайман ҳозир ҳаракат ҳам қимай қўйдим ёқишга қадрим тушиб кетди уларни олдида Аллоҳдан қўрққаним учун ҳизматини қиламан бошқа ҳеч қанақа ришта йўқ. Менга маслаҳат Беринг ҳарактерим туфайли гапирмасам кулолмасам ҳар қандай ҳолатда бу Қуръонимга таъсир ўтгазадими. Жавобингиз учун раҳмат!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз иймонли, солиҳа аёл экансиз. Бу неъматнинг қадрини ҳар ким ҳам тушунавермайди. Аммо сиз буни қадрлашингиз жуда муҳим. Қайнонангиз аслида солиҳа келинни орзу қилган бўлса керак лекин уй ишлари қолиб кетса бунга сабр қила олмаса керак. Нима бўлганда ҳам сиз уй ишларини Аллоҳ розилиги учун ният қилиб бажарсангиз ибодат даражасида қабул бўлади иншааллоҳ. Қуръон ўқишингиз қайнонангизнинг асабига тегса ўқиётганнингизни унга кўрсатманг. Яъни тонгда ҳамма ухлаётганида ва кечқурун ухлашга хонангизга кириб кетганингизда, қайнонангиз олдингизда бўлмаган вақтларида ўқиб олсангиз бўлади. Агар қайнонагиз сизнинг Қуръон ўқиётганингизга ҳадеб қарши чиқаверса, нафратини, адоватини изҳор қилаверса у ўзи билмаган ҳолда гуноҳга ботаверади. Бу билан сиз қайнонангизни гуноҳга ботишига сабаб бўлиб қолишингиз мумкин. Тўғри у сиз Қуръон ўқишингизга қарши чиқиб нотўғри қилаяпти лекин у гуноҳ қилаётганини тушунмайди. Нафрат отига минган ҳолатида бўлгани учун шундай гўё кўзи кўрмай қолган киши каби. Шундай экан шариатга мувофиқ мусулмон мусулмонга жаннатни раво кўриши керак. Қуръон ўқиганимизга яраша унга амалимиз бўлиши ҳам зарур. Қайнонангиз сиздек бўла олмагани учун Қуръонни айнан сиз яхши кўриб ўқиганингиз учун ҳам сиз биринчи қадамни қўйиб қайнонангизга нисбатан муносабатингизни ўзгартиринг. Чунки у ҳам муслима. Қандай қилиб қайнонага пешвоз чиқиш мумкин? Унга табассум қилиш орқалик. Табассум бу суннат амал. Мусулмонга суннатга амал қилади. Табассум қилинганида буни кўрган одам унга қайтариб беихтиёр табассум қилади. Табассумингиз кимга қаратилган бўлса ўша одам сиз ҳақингизда қилган салбий ўй-ҳаёллари тозалана боради. Сизга нисбатан бўлган нафратлари кета бошлайди.
Қайнонангизни қайнона бўлганингизда тушунишни бошлайсиз. У билан дўст бўлишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун кечиришни ўрганиш лозим. Уни ўзингизга дўстдек кўришни бошласангиз ва муносабатингизни табассум қилиш орқали ўзгартира бошласангиз гумонингиз тўғирлана боради. Қуръонда Аллоҳ бандаларига нисбатан “Гумонингдаман” деб хитоб қилади. Демак гумонимизни тўғирласак Қуръонга амал қилган бўламиз ва иншааллоҳ ҳаётимиз ҳам ижобий томонга ўзгаради. Валлоҳу аълам!