Ассалому алайкум! Бир савол мени анчадан бери қийнаб келади. Дадам аямга учталоқсан деган экан (у пайтда мен онамни қорнида эдим) махалламиздаги бир домлани олиб келиб никох ўкитишиб яна бирга яшашган экан. У домла дадамга Астағфируллоҳ ни 1000 марта айтасиз деган эканми анигини унча билмайман. Йошим катта бўлиб қурон ўқишни ўргандим, талоқ масалаларини ўқидим зикр ахлидан сўрангда хам куп ўқиди учталоқдан сўнг бирга яшаш мумкин эмас экан. Мен 27 га кирдим шунча вақтдан бери уларни никохи халол бўлмаганми деб уларни гунохга қолганмикин деб жуда қийналаман. Ва буни уларга айта олмайман. Жуда фақирликда хайоткечирдик онам бели огриб эгилиб қолган дадам хам хозир оғир иш қилолмайди, икаласи хам нафақада. Иккита қизмиз опам йўлдан адашиб жуда куп хатолар қилди хозир фарзанди йоқ. Жуда қийинчиликда яшашларига шу нарса (учталоқсан деган гапи) сабаб бўлганми деб ўйлайман. Йоки Аллохни тақдирими ? Улар учун мен нима қилсам бўлади Қурон ўқиб хатм филиб багишласам бўладими ота онамни хақларига яна нима қилсам бўлади. Жавоб учун рахмат Аллох рози бўлсин. Кўп йозганим учун узр.
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин йўл йўқ. Тирик одамлар учун хатм савоби бағишланмайди. Уларга бу масалани тушунтириш керак ва тавба қилишлари лозим. Ҳақларига истиғфор айтишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!