Номахрам

21:37 / 22.05.2023 | Dilsoz Kubayeva | 2931
Ассалому алайкум! Сизларга саволим шундайки.Мени хужайним уйланмаган пайтларида хам менга уйланганлариданам кейин инстаграм интернет тармогида хар-хил ялонгоч кизларга обуна булганлар ва уларга йокди деб лайк деган нарсани босганлар .Майли оддий кийиниб тушганга лайк босганларига чидадим лекин умуман куриб булмайдиган расмларга хам.Туйимиз булганидан буйон шу мавзуда тортишамиз. Аллохдан уларга инсоф,иймон сурайман намозларимда.Бу туйимиз булгандан бери бир йоки икки булмади жуда куп такрорланяпти.Аллох таъло номахрам ва ялангоч айолларга Караманглар деган сузлари бор.Мени ухимни юрагимни тугриси эзворди нима килишни билмадим.Ва уйлаб сизларга йозишни истадим.Нима маслахат берасизлар? Саволими ноурин берган булсам кечирасизлар.Жавою учун олдиндан рахмат
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизнинг бу ишлари сизни қийнаётган экан демак бунга сабр қилиб инсофга келар деб кутиб бўлмайди. Аслида бу тобеълик. У психотерапевт қабулига қатнаб баъзи муолажалар ва дори-дармонларни қабул қилганидан кейин иншааллоҳ анча яхши бўлиб қолади. Аммо уни шунга кўндириш муаммо. Психотерапевт ва диний арбоб одамнинг насиҳатлари яхши таъсир кўрсатади иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!