Нейрографика исломда жоизми

02:31 / 23.05.2023 | Shodiya | 2062

Ассалому алайкум! Мени опам тушкунликка тушиб қолган пулдан қийналяпти. Унга дугонлари нейрографика чиз Аллоҳ шуни сабабчи қилиб чизиб биз кўп пул топаяпмиз дебди. Энди у онлин пул тўлабди ўрганишни бошлабди. Аллоҳ сабаб қилди деб чизиш бунга бизнинг динимизда жоизми. Умуман бизнинг динимизда нейрографикага қандай қаралади. Тармоқларда бу ҳақида ҳали ҳеч қайси домлалар гапирганини излаб тополмадим.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ризқ Аллоҳдан. Фақат Аллоҳдан умид қилинади ва Ўзидангина сўралади Ўзигагина дуо қилинади. Нейрографика шунчаки мияни тинчлантирувчи арт-терапия турларидан биттаси холос. Гўё боғча болаларига пластилиндан нарса ясатгандек, расм чиздиргандек гап. Нейрографикадан умид қилинса бу амал ширк бўлиб қолади. Бу эса энг оғир гуноҳи кабиралардан. Валлоҳу аълам!