Гуноҳи сағира ҳақида

00:56 / 23.05.2023 | Musulmon | 375

Ассалому алайкум! Устоз, оятдан олинган макруҳи таҳримий ҳукми гуноҳи сағира ҳисобланадими ёки гуноҳи кабира ҳисобланадими? ЖАВОБ учун олдиндан раҳмат, устоз!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Макруҳи таҳримий (المكروه تحريمًا) – (ҳаромга яқин макруҳ). Шариат гумонли, эҳтимолли, зонний далил (яъни, бир неча эҳтимолли оятлар ёки оҳод ҳадислар) билан қатъий тарзда қайтарган амал. Ҳайит куни рўза тутиш, кўзмунчоқни тумор сифатида тақиш кабилар бунга мисол бўлади. Уни қилмаслик билан савобга, қилиш билан эса гуноҳга эга бўлинади. Уни ҳалол санаган одам кофир бўлмайди, лекин шафоатдан маҳрум бўлиб қолиши таъкидланган. “Макруҳ” атамасини Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳимаҳуллоҳ гоҳида “ҳаром”нинг ўрнида ҳам ишлатганлар. Валлоҳу аълам!