Ажрим

00:39 / 22.05.2023 | Xojimurodova Sabina | 833

Ассалому алайкум! Устоз илмингиз зиёда болсин мен огил уйлантиргандим биринчи турмушида аёли бн уриш жанжаллари ёлгон айбловлари сабаб аҳрашганди кейин 2чи турмуш қурди унда бир номақбул қизни олди озим тогри ёлга бошлиман балки шунда жаннатга тушарман деб у қизни номини оқлаб оқ койлакларда уйдан олиб кетти лекин тойгача келин озини адашганини билмай қолганини айтиб яхши боламан дб эрга тейди тойдан кейин срази бошқа томонга озгариб қолди ҳичкимни менсимади мен бн оглимни ортамизда ёлгон гаплар тоқиб уриштирди ука сингиллариниям оглимга ёмон корсатди мени шунча уни яхши қизмаслигига индами чиройли той қлиб зебу зийнатлага буркаганимни ҳам юз ҳотир қилмади мени росса ҳақорат қилиб уйимга бориб кели деб алдаб кетиб қайтиб келмади кейин мен тел қиб яхшиям гапрдим ёмонам гапрдим оглинг бн боле қилиб қойсен бораман болмасам бормиман шармандларин чиқади деди ота онангга борб этаман олдин қиз боламаслигини дедим этвурларин дб оглимгаям тиз чокиб об кетасам бомасам бормиман қолингдан кеганини қил двотти қорнида боласи бор нима қлишимни билмаямман ажрати дсам кейин яна кимга бораман қизини бер дб уйлавомман ажрашмасин дисам келиним бегона эркаклар бн гаплашб юрбти оглим оз кози бн корбти гаплашганини лекн майли бола етм бомасн дб яшиман деса кемаяпти мени ҳам турмушим бомаган кейн бошқа эрга тейб баҳтли боп кетганман Алҳамдулиллаҳ келиним шуни ҳам юзимга солиб мени ҳам оглимни ҳам росса сокишгача борди менга бир маслаҳат беринг нима қилай?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда пок ва ҳалол эркаклар пок ва ҳалол аёллар учундир каби гаплар бор. Яъни тенг тенги билан... Агар гапларингиз тўғри бўлса, ўғлингизни пок ва ҳалол деб ҳисобласангиз у ҳолда нима учун бу  ёлғончи ва қабиҳ ишларни қилувчини фитначи қизни ўғлингизга тенг кўрдингиз?  Ахир у келажак авлодингизни туғиб тарбия ҳам қиладику. Сизга шу қизга ўхшаш неваралар керакмиди? Нима учун ҳалол покиза қизни ўғлингизга лозим кўрмадингиз. Нима учун ўғлингиз ўзига шундай қизни лозим кўрди? Бу ерда бутунлай сабаб бор. Қачон шу сабаб топилса ўғлингизнинг ҳаёти яхшиланиб кетади иншааллоҳ. Нима учун бундай нопок қизни уйга қайтишини илтимос қилишингиз керак? Бу унинг танлови. У кетса сиз ва ўғлингиз нимани йўқотасиз? Бир нопок ва ёлғончи, фитначи оилангизни тинч қўйса яхши эмасми? Сизнинг оилангизда яшаб туриб эркаклар билан гаплашиб юрмаслигига ким кафолат бера олади? Ота-онаси билан гаплашиб олишингиз керак. Фақат бундан олдин у қизнинг кетидан тушиб қайси эркаклар билан қаерда гаплашиб юргани ҳақида аниқ далиллар бўлиши зарур. Гувоҳлар бўлиши зарур. Фактларга асосоланиб сўнг ота-онаси билан гаплашиб олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!