Фарзант тарбияси

10:44 / 13.02.2023 | Muhammadzubayr. | 163

Ассалому алайкум!Мен 30 ёшдаман 4 нафар фарзандим бор эрим ҳам õзим ҳам намоз õқиймиз алҳамдулиллаҳ оз моз илмдан ҳабаримиз бор, илмимизга амал қилишга ҳаракат қиламиз. Лекин фарзантларим ота онага меҳри оз итоат қилишни ҳоҳлашмайди илм олишга жудда ҳам заиф. Илтимос менга маслаҳат беринг фарзантларимни ҳам дунёвий ҳам дийний илмга эга бõлишларини ҳоҳлайман лекин улар ҳоҳлашмаяпти нима қилишим керак.

Педагог:

– Ва алайкум ассалом!  Фарзандларингизнинг меҳрли бўлиши учун, аввало, ўзинларингиз ўрнак бўлишингиз керак. Ота-онангиз, жигарлар,қўшнилар, ҳатто, ҳайвонларга меҳрибонлик қилаётганингизни доимо фарзандларингиз кўриб ва биргаликда сиз билан бажариши керак бўлади. Оилангиз тинч-тотув бўлиши катта аҳамиятга эгадир. Ҳеч қачон бировни бола олдида ёмонламанг. Дўстлари қандай? Синф раҳбари  билан доимо алоқада бўлинг. Ёдингизда бўлсин, бола характери ота-онадан кўчирма олиш билан бошланади. Илмли бўлиши учун "Тоҳа" сурасидаги 25-27-оятлари Мусо алайҳисалом дуоларини, "Иброҳим" сурасининг 40-оятини  ўзингиз ва фарзандларингиз ҳам ёдлаб юрила. "Исломга бағишланган умр" китобини ўқинг. Ҳазратнинг оталарининг бола тарбияси тажрибаларидан ўрнак олсиз. Намозларингизда, айниқса, таҳажжуд намозида Аллоҳдан дуо қилиб сўранг. Дуоларингиз ижобат бўлади, иншааллоҳ!
 Валлоҳу аълам!