Гаров бўладими

08:12 / 14.02.2023 | Nodirabegim | 208

Ассалому алайкум! Устоз Аллоҳ илмонггизга барака ато қилсин.Саволим шуки,мен укамга қуръондан 1 бет ёдласанг масалан 20 минг бераман дедим,аммо ёдлай олмасанг сен менга 10 минг берасан дедим ва 1 кун муддат белгиладик.шундай қилиб Қуръонга қизиқтирмоқчи бўлдим.Устоз шу ишимиз тўғрими ёки гаровга кирадими

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръонга қизиқтиришни бошқа йўллари бор.

Қоида: Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади.

Валлоҳу аълам!