Намоз эвазига пул

15:17 / 15.03.2023 | Shoqqi Nazarova | 146
Ассалому алайкум! Мен уй бекасиман уйда ўтираман хўжейнимдан ҳар куни майда пулларидан олиб йиғиб юрардим. Кейин умуман пул бермей қўйишди. Намоз ўқисайиз 5минг мени намозга уйғотсайиз 5 минг олас дейишди намоз лекин шундоқ ҳам намоз ўқирдим ҳозир намоздан кейин сўрамасдан ҳам пулларидан олиб қоламан бу ҳақида билишади ўйғаб қолдим бу гуноҳмасмикн пул беришмаса ҳам намоз ўқийман шунчаки пул йиғилб туради деб ўйлагандм. Жавобингиз учун олдиндан рахмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Фарз бўлган амал учун ажр олиш дуруст эмас. Буни шунчаки ҳадя ёки нафақа деб берса, савоб бўлади. Бесўроқ эрнинг пулига тегмаслик керак. Валлоҳу аълам!