Эҳсонлик қилинган гўштни янги туғилган чақалоқли уйга олиб бориш хосиятсизми?

01:11 / 16.03.2023 | Mariyam | 283
Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опажон яхшимиз Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шундай яқинда эрим авто ҳалокатга учрадилар Алҳамдулиллаҳ öзлари соғ омон лекин жуда катта автоҳалокат юзберган қаттиқ қöрқганлар шунга қайтиб келганларида қöй сöйиб жонига жон деб эҳсонлик қилдик. Қайнонам ҳаммага тарқатдилар ойингларга юбормаймиз у ерда чиллали чақалоқ бор чиллали чақалоқ бор уйга гöшт олиб борилмайди хосияти йöқ дедилар. Нимага нима бöларкан деб сõрадим билмайман қадимдан чақалоқли уйга гõшт олиб борилмайди дедилару хай майли юбораман фақат келинингиз емасин дедилар. Ойимлар ирим қилмайдилар олиб бориб келин емасин экан дедим ойимлар ҳайрон бöлдилар у киши ҳам эшитган эканлару лекин этибор бермаган эканлар. Ростдан ҳам бу ёмонми ёки бу шунчаки ирим-сиримларми. Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асоссиз гаплар. Ҳамма қатори чақалоқнинг онаси буни истеъмол қилиши жоиз. Валлоҳу аълам!