Ушбу ҳадис cаҳиҳми

08:14 / 17.02.2023 | Abu Raimjanov | 190

Ассалому алайкум! Ҳазрати Али (р.а) дан ривоят қилинади: "Мен Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: "Охир замонда ўзлари ёшу орзулари аҳмоқона, сўзамол ҳамда иймонлари бўғизларидан чиқиб кетай деб турган бир қавм дунёга келадики, улар камондан отилган ўқ каби ўз динларини тарк этадилар Ушбу ҳадис саҳиҳми

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ичингиздан бир қавм чиқади. Уларнинг намози олдида ўз намозингизни, рўзаси олдида ўз рўзангизни, амали олдида ўз амалингизни ҳақир санайсиз. Улар Қуръонни қироат қиладилар. Аммо бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан камон ўқи овдан чиққанига ўхшаб, тез чиқадилар. У ўқнинг учига қараса, ҳеч нарса кўрмайди. У ўқнинг чўпига қараса, ҳеч нарса кўрмайди. У ўқнинг патига қараса, ҳеч нарса кўрмайди. Ва у ўқнинг ипга ўрнашадиган жойидан гумон қилади», дедилар».

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам­нинг:
«Охири замонда ёшлари кичик, ақллари паст қавм келади. Улар Қуръонни қироат қиладилар. Аммо кекирдакларидан ўтмайди. Улар одамларнинг энг яхши гапларини айта-дилар. Улар диндан ўқ овдан чиққанидек чиқадилар. Уларнинг иймонлари бўғизларидан нарига ўтмайди. Бас, уларни қаерда кўрсангиз, қатл қилинг. Албатта, уларни қатл қилганларга қиёмат куни ажр бордир», деганларини эшитдим».
Иккисини тўртовлари ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!