Бу ҳам қимор ҳисобланадими?

04:17 / 17.02.2023 | Aisha | 102

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Беэлине уз мобил иловасида кунлик айлантирса бўладиган, 3 имкониятли барабан бор. Уни айлантириш учун интернет тармоғига уланган бўлишлик керак, яъни қанчадир миқдорда мегабайт ушлаб қолинади. Эвазига еса турли бонусга эга бўлиш ёки бўлмаслик мумкин. Саволим шундаки, бу ҳам қимор ҳисобланадими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Агар барабанни айлантириш учун алоҳида қўшимча пул тўланмаса, бу ҳадия (ҳиба) сифатида қабул қилинади ва унда қатнашиш жоиз. Валлоҳу аълам!                                                                                                                            Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.