Ассалому алайкум! Мен институтда ўқийман,бизда ҳар семестр охирида сессия бўлади агар ким мана шу сессиядаги фанларни ҳаммасини 5 баҳо билан ёпса пул берилади,мени битта фанимни баҳоси 4,3 чиқди компютерда тест ишлаган эдик баҳосини бирдан чиқариб берди,қолган ҳамма фанлардан 5 олдим,кейин домлалар 4,3 балл чиққан фанимни баҳосини 5 қўйишди дарсга яхши қатнашганларимни ҳам инобатга олишди.(ўзим домлалардан илтимос қилгандим агар 5 қилишни иложи бўлса,5 қўйинглар деб) Мен оладиган стипендия ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Устозлар розилиги билан бўлса ҳа. Валлоҳу аълам!