Ҳижоб ибодат

21:00 / 15.03.2023 | Dilsòz | 297
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва боракатуҳу!Алҳамдуллилаҳ ҳижобликман. Бир дугонамдан "ҳижобга кириш учун пайшанба куни туни билан ухламай ибодат қилиб жума куни бомдоддан ҳижобга кириш керак "деб эшитдим. Мен, ҳижоб аёлларга фарз бòлгани учун ва òзимни бегоналардан рашк қилганим учун ҳижобга кирдим. Саволим шуки ҳижобга кириш учун алоҳида ибодат ва алоҳида ниятлар борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Ҳеч қандай амали йўқ, асосий нарса авратингизни ёпсангиз бас. Аллоҳдан Ўзини розилиги учун, давомий бўлишини сўраб дуо қилишингиз яхши. Валлоҳу аълам.