Меҳмон

21:46 / 15.03.2023 | Madinabonu | 260
Ассалому алайкум! Устоз. Биз Тошкентда хўжаним, 3 та қизим билан яшаймиз. Бизнинг уйимизга жуда кўп меҳмон келади. Базилар 1-2 кун қолса. Базилар ойлаб қолади. Бир қариндошим ҳам олдин Тошкентда яшашганда шундай ҳолатда яшашган. Эри бошқа аёл билан юриб кетган. Менда ҳам шундай ҳолат рўй беришидан қўрқяпман. Чунки сабабини ўзингиз тушунасиз. Меҳмон келгандан кейин киргизмасдан иложи йўқ. Қандай маслаҳат берасиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Меҳмоннинг уч кун меҳмон бўлишга ҳаққи бор, ундан кейин кетиши керак. Ҳозирги шароитларни ҳисобга олиб, ноқулайчилик бўлса ундан аввалроқ ҳам узр айтиш мумкин. Валлоҳу аълам!