Пешин намози

01:57 / 16.03.2023 | Jansaya | 323
Ассаламу алайкум.
Биз тарафда Пешин намози 13:16 да киради.
Мен аммо тушдан кейин ўқишим 13 :00 бўлгани сабабли пешинни 12: 50 лар да ўқиб бошлаяпман 13 :00 атрофида ўқиб боламан.
Менинг пешинни вақтидан 30 дақиқа аввал ўқишим нўтўғрими ?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Намознинг вақти кириши шарт. Вақти кирмай ктриб ўқилган намоз адо этилган ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!