Ассалому алайкум! Мен 19 ёшдаман.Одамларни айтган гаплари, мени хафа қилганликларини унута олмаяпман. Куни билан ўйлаб юравераман. Шу кунларда тез-тез йиғлайдиган бўп қолдим. Баъзан ҳеч қандай сабабсиз. Ҳаммадан узоқлашгим келади, ҳеч кимга ишончим қомагандек гўё. Нега хафалигимни тушунмайман ҳам. Нима қилай шу ҳолатда? Маслаҳат беринг илтимос. Жавоб учун олдиндан раҳмат!!!
– Ва алайкум ассалом! Сиз психотерапевт қабулига боришингиз зарур. Мутаҳассис сизга буюрган баъзи муолажалар ва дори-дармонларни қабул қилганингиздан кейин аҳволингиз анча енгиллашади. Валлоҳу аълам!