Эркак шифокор ҳукми

22:27 / 15.03.2023 | Shahrizoda Shuhratxojayeva | 294
Ассалому алайкум! Устозам Аллох умрингизни зиёда килсин илохим.саволим шундан иборатки мен тиш шифокорига узок муддат даволанишим керак тишимнинг хозирги ахволи анча мураккаб ва уни малакали мутахассис куриши лозим .Шахримизда Малакали номи чиккан факар еркак шифокор бор унинг куригига бодик ва кийин булсада даволай олишини айтди.мени кийнабётган нарса динимизда аёл шифокор айтилган аммо мен яшаб турган жойда аёл шифокорлар жуда кам ва мени бу холдаги тишимни даволай олишларига етарли малакслари юк кулларидан келмаябди нима килишимни маслахат бера оласиз Устоз Аллох илмингизни зиёда килсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг малакаси етишмаса эркакка кўриниш жоиз. Аммо ёнингизда маҳрам бўлсин. Валлоҳу аълам!