Маҳрамсиз таксига чиқиш.

10:59 / 22.02.2023 | Musabbiha | 228

Ассаломуалайкумвароҳматуллоҳ! Ҳурматли устоз, мен кўпинча ишга ва ўқишга бораётганда жамоат транспортидан фойдаланаман. Аммо баъзида жудаям тиқилинч бўлиб, ўзимни ноқулай ҳис қиламан. Аёлларни олдида туришга ҳаракат қиламан. Лекин бу ҳолатларни ёқтирмаганим учун, эндиликда таксида бориб келяпман. Машинанинг ичи ҳилват эмас деб ҳисоблаб, кўнглим ҳотиржам эди. Яқинда бу ҳам мумкин эмас деган гапни эшитиб, нима қилишни билмай қолдим. Турмушга чиқмаганман. Мени олиб борадиган, бирга бориб келадиган инсон йўқ. Маслаҳат беринг, таксида юраверайми, ёки жамоат транспортидан фойдаланайми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кундузида гавжум бўлгани учун шаҳар ичида ёлғиз аёл киши таксига чиқишига уламолар рухсат берганлар. Сиз доим Аллоҳ сизни кўриб турганини, Аллоҳ сизни эшитиб турганини ва Аллоҳ сизни гувоҳингиз эканлигини унутманг. 

https://savollar.islom.uz/s/191090 

Валлоҳу аълам!