Гуноҳларимни ёдимга тушаверади

20:13 / 22.02.2023 | Fotima | 210

Ассалому алайкум! Устозамиз сиздан Аллоҳ рози бòлсин! Роббим сизни менга учратгани учун беҳисоб ҳамдлар бòлсин,Мен ёш бир қизман, тилимда чиройли сòзлар йòқ,инсонларга ширин сòзлар айтиб ҳурсанд қилолмайман ,ёмон сòзлар ҳам гапирмайман ,ҳар ҳил вазиятлар бòлади, жилмайиб индамай қоламан ,òқишимдаҳам фаол, нутқи гòзал òқувчи эмасман ,энди энди китоблар òқиб чиройли хатлар ёзишни òрганаяпман, нимага бунча сустлигим òзимга аён,мактабимда масулятсиз бòлганман,гуноҳ ишлар қилганман,ҳозир менга тартибли яшаш, қолган тенгдошларим каби бир ҳафтада бир китоб тугатиш ,зеҳнли бòлиш ,фикрни жамлаб олиш бироз қийин, йиĝлоқиман,ортиқча сòзлар айтсам ёки òқитувчидан гап эшитсам қалтираб қоламан,бироз қон босимим бор озгина сиқилсам бошим қартиқ òĝрийди.шифокорлар асабий бòлманг ,кòпроқ дугоналрингиз билан саёҳатларга чиқинг боĝларни айланинг дейди ,менга булар асло тòĝри келмайди ,ҳоҳламайман.Аммо жуда ёввойи табиатли инсон эмасман ,Оилам билан ҳаммаси жуда яхши ,базида жуда жиззаки бòлиб қоламан синглим билан онам олдида ҳам бақиришиб қоламиз ,ҳозирда жон жоним билан шу амалимни тоҳтатишга ҳаракат қиламан ота онамни рози қилсам дейман ҳар бир мусилмон фарзандлар каби.Вазиятимни бироз тушунтиришга ҳаракат қилдим ,саволим-гуноҳларим ёдимга тушаверади тушларимда кòриб юраман,уйдагила мени қаттиқ тергаётган бòлишади, жуда оĝир аҳволда ĝазабда кòраман уларни,айниқса шу кунларда шу ҳолат тез тез бòлаяпти.Менга маслаҳатлар беринг,отам онамни рози қилай нафсимни енгай.кòп кòп ибодатлар қилай ,илмимни оширай ,гòзал ҳулқли фарзанд ,меҳрибон аёл бòлай!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз фарз ва суннат амалларни яхшилаб тушуниб олинг. Ўрта меёрдаги муслима бўлинг. Динимизда зулм қилиш йўқ. Шундай экан елкангизга лойиқ Аллоҳ қодир қилгунича қилинг амалларингизни. Ҳар кимнинг зеҳни, куч-қуввати ўзига яраша берилади. Мўмин ўзига ва бошқаларга зулм қилмайди. Албатта кун тартибини тузиб олинг. Овқатланишингиз, уйқу, дам олиш, ибодат, маънавиятингизни ошириш ва ҳаказоларни тартиблаб олишингиз зарур. Ҳолатингизни яхшилаш учун психотерапевт қабулига борганингиз маъқул. Баъзи муолажалардан сўнг аҳволингиз анча енгиллаша боради.  Бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида Аёл-қизларга психологик кўмак лойиҳамизда кўпгина психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Зарурат бўлса бемалол мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Валлоҳу аълам!