Ассалому алайкум! Менинг ёшим 17 да. 11-синфман. Шу кунларда соғлигимда бошқача ўзгаришлар бўляпти. Бошим қаттиқ оғрийди. Худди миям сиқилиб турганга ўхшайди бошимда. Пешоналаримда бирор жойга қаттиқ уриб олгандан кейин ўша жойга тегса оғрийдику шунақа оғриқлар бор. Ҳеч қаерга уриб олганим йўқ, лекин қўлим тегса оғрийди. Биз оиламиз уруш жанжаллардан иборат, эсимни танибманки, ота-онам орасидаги уруш жанжаллардан бошимиз чиқмайди. Жуда кўп сиқилиб кечалари йиғлаб чиқардим. Ҳақиқатдан жуда кўп сиқилиб, асабийлашардик. Моддий етишмовчилик сабабли оддий шамоллашга ҳам дори ичмасдан ўтқазиб юборардик. Кўзимиз зренияси анча пасайди, ўтган йили шамоллашиб бўғимларимга ўтиб кетгани, юрагим биринчи қавати емирилишими бир нарсалар аниқ бўлди. Чунки ҳаддан ташқари суякларим қаттиқ оғрирди. Оёқларим қўлларим қақшарди, ётсам суякларим ботиб кетарди. Ревматизмга қон топширдим, чиқмади. Фақат шамоллаш деди. Доим томоғим оғриб юрарди, шундан ўтиб кетган ҳамма жойга деди кардиолог-ревматолог. Дорилар уколлар ёзиб берди. Фақат таблеткаларни ичдим, уколларига шароитимиз етмади. Мана энди ҳозир янаям соғлигим ёмонлашяпти. Мен касал бўлиб шамолласам ҳечам иситма қилмайман, кам ҳолларда бўлади. Томоғим оғриб, бурним оқиб қолади. Иситма қилмаганим учун ҳеч нима қилмай юравераман. Бу сафар шамоллаганимда ҳам иситма қилмадим, лекин томоғим оғриб, бурним оқиб бошлади. Жағларим, милкларим ҳам оғрийдиган бўлди. Оёқларим оғрийди қақшаб. Ўтирганимда турганимда суякларим худди синганга ўхшаб қирсиллаб кетади. Жуда ёмон овоз чиқиб қирсиллаб кетади. Буларга яна бошида айтганимдай бош оғриқлари қўшилди. Шу даражада хотирам пасайиб кетдику, гапираётган гапим нима ҳақдалиги эсимдан чиқиб кетади. Китоб ўқиб ўқишга тайёрланмасам бўлмайди лекин ҳеч нима эсимда қолмаяпти. Мани аҳволим жуда ёмонлашиб кетди, асабларим чарчаб кетди. Айтинг, нима қилай. Ҳар куни жанжаллар, етишмовчиликлар жонимга тегди. Илтимос манга маслаҳат ёки ёрдам берилар.
– Ва алайкум ассалом! Сиз психотерапевт кабулига боришингиз керак. Психотерапевт тавсия килган дориларни ичиб, баъзи муолажаларни олсангиз ахволингиз анча енгиллашади. Менга телеграммдан мурожаат килиб голосовой юборинг. Кулимдан келганича ёрдам бераман. ±998970024505. Мадина Джураеваман.