Ассалому алайкум! Хужам менга уйланганларида уларни икинчи оиласи борлиги хакида гапирмаганлар, мен буни 8 йилдан кегин тусатдан билиб колдим, билсам мен уларнинг икинчи оиласи эканман, шунга карамасдан Аллох шуни раво курди демак сабр килишдан бошка иложим йук дедим чунки узим хам биринчи оиламдан ажрашганман, лекин охирги пайтлар хужам мендан гумон килиб хаттоки оиламиз ажралишигача об келдилар, улар менга уйланмасдан олдинги хаетимни излаб, сен мендан олдин хам бошка бирига севдим дегансан дип хар кун бир нималар уйлаб топадилар, мен тугрисини айтдим бошим очик аел бугандан кегин эркак киши гаплашишга харакат киларди , мен хам еш буганман сени севаман деса ишонганман содда булганман, лекин сизга турмушга чиккандан кегин тавба килиб хидоят йулига келганман, Аллох мени узига яни хак йулни танитиб кайтарди мен сизга итоат килиб сиздан бошка хеч кимни хаттоки аклимдан хам утказмайман дедим. Илтимос устоз менга тугри маслахат ва йул курсатинг оилам бузилишини хохламийман Аллох йулида эрим менинг хужам халолим жаннатга бирга киришга дуоларимда сурайман, улар шайтонни васвасасига берилябтилар
– Ва алайкум ассалом! Турмушга чиқишингиздан аввал ўз талабларингизни айтиб олишингиз керак эди. Эндиликда уни гумон қилмаслиги учун барча қўлингиздан келадиган амалларингизни қилиб олинг. Яъни чиройли муносабат қилинг, табассум қилиб кутиб олинг, жанжалнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Турмуш ўртоғингиздан “Тинч яшашимиз учун мен нима қилишимни хоҳлайсиз, сиз хотиржам мен хотиржам ва бахтлик яшашимиз учун мен нималарни қилишим керак?” деб сўранг. Жавобига яраша амалларингизни бажарасиз. Набодо ҳеч нима яхши тарафга ўзгармаса у ҳолда психолог ёрдамига мурожаат қилишингиз мумкин. Бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида Аёл-қизларга психологик кўмак лойиҳамизда кўпгина психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Зарурат бўлса бемалол мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Валлоҳу аълам!