Қазо рўзаси

06:13 / 21.03.2023 | Nuriniso | 307
Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимдан бери 6 йил давомида (ҳомиладорлик ва эмизиш даври) роза тута олмадим. Энди уларни тутиб бормоқчиман. Агар соглигим котарса 1 ойда 20 кун роза тутсам боладими? Сахарликда қазо болган розамни тутмоқликни ният қилдим деп дуо қилиш жоизми? Турмушга чиққунимга қадар қазо розам борми ёқми эслолмайман уларни қандай қилип тутип берсам болади кунлари эсимда ёқ? Жавобингиз учун раҳмат оллоҳ билимингизни зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Истаганча тутаверасиз. Қазо рўза деб ният қиласиз. Эслолмаганларингизда гумонингизга суянасиз. Гумон қилганингизни тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!