Умра сафарига аёл киши бориш тартиби

00:58 / 21.03.2023 | Nargis | 325
Ассалому алайкум! Биз оилада 4 нафар кизмиз. Отам рахматли 2012 йил вафот этганлар. Хаммамиз турмушга чикиб кетганмиз. Онам 67 ешдалар. Анчадан бери онам умрага боришни хар намозларида сурар эдилар. Шу кунларда онажонимни умра сафарига опам билан жунатмокчи эдик. Лекин поччам номахрамсиз умра сафарига бориш мумкин эмас деб этвоттилар. Лекин куевлар хеч бири бориш ниятида эмас. Бизга тугри йул курсатинг. Хатто холамгилар факат узлари угиллари билан бориб келишди. Нима килсак тугри булади. Олдиндан рахмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрам билан борса тўғри бўлади. Ҳоланинг ўғиллари онангизга маҳрам, ўшалар билан бориш керак эди. Валлоҳу аълам!