Таҳорат

06:55 / 24.02.2023 | Mokhlaroyim Turakulova | 238

Ассалому алайкум. Опам мендан бир савол сўраб қолдилар ва ўзимдан- ўзим нотўғри гапириб қўймай дея ёзяпман. Излаш хизматидан фойдаланиб кўрдим аммо саволимга аниқ жавоб топа олмадим. Опам ишдалигида ҳожатхонада бавл қилиб бўлиб, авратини ювар экан. Намоз вақти кирса қўлларини кейин оғзини ва шу каби давом қилиб таҳорат олар экан. Шундай қилса бўладими, яъни намоз вақти киришидан аввал авратини ювиб, вақти киргандан кейин давомидан таҳорат олиб кетса бўладими? Шундай қилиши тўғри бўладими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, кетма кетлик шарт эмас. Намоз вақти кирмай туриб таҳорат олиш жоиз. Мустаҳаб ва таҳоратни айри қилиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!