Оила бузиладими?

01:30 / 21.03.2023 | Zoyirova Mohidil | 254
Ассалому алайкум! Ҳурматли Одина опа,яқинда қайнонам сингилларининг эрини уйдан ҳайдаб юборганларини айтиб қолдилар. Бу 2-никоҳлари эди. Айтишларича,эркак умуман ишламайди,пул топиб рўзғор тебратмайди,хотинининг уйида яшайди,5 вақт намоз ўқишига қарамай,фақат хотинини ёмон сўзлар билан ҳақорат қилади ва калтаклайди ҳам. Бунинг устига,қарийб 10 йиллардан бери оилавий алоқа ҳам йўқ,оралаида 1та фарзанд бор. Шуларни айтиб турганларидан "Ойижон,қайғурманг. Бундай вазиятда яшаш яшамаслик аёлнинг хоҳиши бўлади дедим-у лекин ўзим диний ҳукм чиқардимми йўқми деб қўрқиб қолдим. Опаларининг ҳайдашига сингиллари ҳам рози бўлган. Айтингчи,қайнонам тўғри иш қилганларми?
Мен ҳам бундай деб гуноҳга ботмадимми?
Бир оила сабабсиз бузилиб кетмадими?
Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бундай масалалар икки томон ҳозирлигида, жонли мажлисда кўрилиши лозим. Валлоҳу аълам!