Ассалому алайкум! Ман турмуш ўртоғим билан тўйимиз бўлганига 2 ярим йил бўлди.
Лекин фарзандли бўла олмаяпмиз. Шифокор кўригидан ўтдик. Аллоҳдан умидимизни сўндирмаяпмиз. Лекин шифокорлар ҳўжайнимнинг анализ жавобларига кўра биз ҳеч қандай ёрдам бера олмаймиз, одатда бундай кўрсаткичларда ҳеч қандай шифокор ёрдам бера олмайди дейишди.
Мен ҳўжайнимни ҳўжанйним эса мени яхши кўрадилар.
Майли ҳаммаси Аллоҳдан , деб яшайверардим. Лекин ҳўжайнимнинг онаси мендан қизғонади. Яна овсиним билан турамиз дойим аёллар ўтасида бир фитна чиқариб туради. Оилам аҳил иноқ бўлганидаку яшайверардим лекин ўттада бола йўқ. Ёки боламиз бўлип оилам шундай давом этса ҳам майли эди
Саволим: Менга маслаҳат беринг турмуш ўртоғим билан ажрашишимга шариатда қандай қаралади . Фарзандсизлик туфайли оила бузилишига исломда қандай ҳукмлар бор.
– Ва алайкум ассалом! Фарзандсизлик бўлганида ажрашишга шаръан рухсат бор. Истихора қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!