Яшаш жойи

22:02 / 06.03.2023 | Ummu Iman | 162
Ассалому алайкум!
Аллоҳ қилаётган ишларингизга ривож берсин, саволим шундан иборатки, аёл киши турмуш ўртоғи хоҳлаган жойда яшашга мажбурми? Биз 7 йилдан буён чет элда яшаймиз, мен ота-онамнинг ёнида яшагим келади, уларни хабар олиб кўргим келади, бир жойда кўчавермасдан муқим яшагим келади деган ниятларимни айтсам ҳўжайинимга ёқмайди, муаммо чиқади, ношукрлик қилябсиз дейдилар. Аёл киши ўзи хоҳлаган жойда яшашга ҳақлими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Эри таъминлаб маскан қилганидан кейин эри айтган ерда яшаш керак. Валлоҳу аълам!