Ассалому алайкум! Саволим шуки, овсиним билан бир вақтда фарзандли бўлдик. Бир куни овсиним мендан берухсат боламни эмизибди. Мен буни ҳохламагандим. Ва яна бир неча марта мандан берўхсат яширинча эмизганига гувоҳ бўлдим. Эмизменг деб бир неча бор огоҳлантирдим. Ваҳоланки у баламга ман сани аенгман диб ҳам ўргатяпти. Манга бу нарса ёқмаяпти. Сўнг овсиним билан эмизмаслиги учун у билан бир жанжаллашдик. Сўнг эмизмай қўйди. Мани бир нарса қўрқитмоқда. Эртага баламдан оналик ҳаққини талаб қилса, бунга ҳаққи борми?
– Ва алайкум ассалом! Эмизиш билан оналик ҳаққи собит бўлмайди. Эҳтиром талаб қилинади холос. Шунингдек ораларида никоҳ жоиз бўлмаслиги ҳукми собит бўлади. Бошқа мажбуриятлар бўлмайди. Валлоҳу аълам!