Маслаҳат беринг

03:26 / 28.03.2017 | Савол | 1126
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум опажон. Биз оилам билан чет элда яшаймиз. Хўжайиним машина олди-сотдиси ва экспорти билан шуғулланадиган компанияда ишлайдилар. Компания эгалари мусулмон одамлар. Бу ишда Исломга зид ишлар рўй бермайди Алҳамдулиллаҳ. Лекин корхона ҳар йил бошида банкдан пул оларкан ва йил охирида бир фоиз қўшимчаси билан пулни қайтараркан. Бу бир фоиз банк хизмат хаққи, шунча катта миқдордаги пулни олиб ишлатгани учун. Хўжайиним ойлик олиб ишлайдилар. Шу ҳолатда хўжайиним рибога аралашган бўлиб, гуноҳкор бўлмайдиларми? Олаёткан ойликлари ҳалолми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат қайси юртда рўй беряпти?.