Ассалому алайкум! Келаётган Рамазон муборак бўлсин. Сизлардан сўрамоқчи бўганим рамазонда келиши керак бўлган ҳайзни тўхтатиб туриш учун укол ёки дори ичич мумкинми? Чунки манда 10 кун тўлиқ келади. Ва тоза юриш вақтим 32 кун умумий узоқлик 42 кун. Ҳар рамазон пайт 10 кун рўзам қазо бўлади. Бу сафар ҳам рамазон бошланишига тоғри кевотти. Бу эса дилни ҳира қилади. Ҳажга бораётган аёллар қон тўхтатадиган дори ичишаркан, шуни манам рамазон ойида қўлласам бўладими? Аввалдан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аммо ичмаган афзал. Ҳаж ва умра умрда бир бор бўлгани учун рухсат берилган. Валлоҳу аълам!