Ассалому алайкум! Одинахон устозамиз! Саволларимга жавобингиз учун каттакон раҳмат. Аллоҳ таоло рози бўлсин. Саволим: ёз ойларига иншааллоҳ фарзандли бўламиз. Лекин бугун доплер текширувида боланинг миясида кенгайиш бор, даволансангиз ҳам яхши бўлиши-бўлмаслиги аниқ эмас дейишди. Яқинда онамдан айрилдик Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Онадан айрилиш жуда аламли экан.
Мен жуда ҳам қийин аҳволдаман. Балким шу воқеалар учун сиқилганимга боламга ҳам таъсир қилди мен айбдорман деган савол хеч кетмаяпти ҳаёлимдан. Лекин кўнглимнинг бир четида болам соппа-соғ туғилади деган умид ва ишонч бор. Чунки Аллоҳнинг марҳамати чексиз эканлигини биламан.
Агар Қуръон оятларидан фарзанд соғлом ва солиҳ бўлиб туғилишига сабаб бўлувчи оятлар ёки суралар бўлса иложи бўлса матни билан юборсангизлар. Мен фарзандимни соғлом, солиҳа, қориялардан бўлишини истайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ раҳмат қилсин. Ҳожат намозини тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!