Ишлаш ҳақида

13:27 / 28.03.2017 | Савол | 1445
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Мен аввало сизга, оила аъзоларингизга соғлик ва хотиржамлик тилайман. Хўжайиним ва уч қизим билан мусофир юртдамиз. Оиламга ёрдам сифатида мен ҳам ишласам бўладими? Ёки аёл учун уй юмушлари кифоями?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аслида эркак киши ишлаб, оилани таъминлаши, аёл киши эса оиласи, фарзандларига қараши керак. Иш жойи, шароитлари шариатга мувофиқ ҳолатда бўлса, оила танг ҳолатга тушиб қолганда, аёл киши ишлаб, эрига кўмаклашиши мумкин. Шунингдек, аёл кишининг мутахассислигига жамиятнинг эҳтиёжи тушса, ишласа бўлади. Ҳар бир инсон, у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин, эзгу ишларни қилишга чорланади, тарғиб қилинади. Валлоҳу аълам