Ассалому алайкум! Устозам илмиз бунданда зиёда бӯлсин. Устоз мен эримдан рози эмасман, чунки у киши менга куп озор берадилар, хамма нарсага йуқ обермайман, йуқ пулим, йуқ бормисан фақат шу учта гап айтадилар. Онамдиям уйига 1ой да бир боришим қийинт уруш жанжал бн бораман. Утириш, хеш тавор буни айтмасамам булади. Майли бу хечнима эмас лекин мени пастга уришлари менсимаслари одам урнида курмаслари мени касал қилган. Мен қанча тинчликка озодалика харакат қилгансарим шунча батта буляпти. Шунақа тақдиримдан хафаман. Қанийди орқага қайтсам, мени тушунган хар доим бирга булайдигон инсон бн яшасам дейман. Болаларим,Онам учун, одамлар нима дейди деб яшаб чидаб келябман. 11йилдан бери шу азобтаман. Улишгаям тайёрман. Бунчахам Айёлларди пешонаси шӯр булмаса.
– Ва алайкум ассалом! Аслида бу одамни турмуш ўртоғингиз бўлишини Аллоҳ тақдир қилган. Тақдирдан хафа бўлиш эса Аллоҳга исён бўлиб қолади астағфируллоҳ. Берганига ношукрлик қилманг. Ундан кўра ўзингизга савол беринг Мен бахтлик бўлишим учун мен нима қила оламан” деб. Ўйлаб кўринг сизни бахтлик қиладиган фақат сизнинг ўзингиз. Буни тушуниб олиш учун психологга мурожаат этишингиз мумкин. Оффлайн ёки онлайн тарзда. Бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида Аёл-қизларга психологик кўмак лойиҳамизда кўпгина яхши мутаҳассис психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Валлоҳу аълам!