Ҳаром луқма ва рўза

01:32 / 06.04.2023 | Diyora | 318
Ассалому алайкум! Мени бир масала 3 йилдан буён қийнаб келади турмуш ўртоғимнинг оиласида ҳар ой балки ҳар йили фойизга пул олиш билан иш қилиб келишади. Ундан келган луқмаларимиз ҳаром эканлигини билган ҳолимда Рамазон рўзасини тутсаму дуолар қилсам завжимга ва оиласига ҳидоят сўраб дуо қилсаму еганим ичганим кийганим ҳаром бўлса бундай вазиятда дуоларим ижобат бўладими. Қандай йўл тутай 3 йилдирки сабр ва дуо билан яшаб келяпман аммо доим беҳаловатман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имконингиз бўлса луқмангизни бошқа ҳалол пулдан қилинг, бўлмаса, эрингиз топганидан энг зарурини олинг, бу сиз учун жоиз. Валлоҳу аълам!