Ассалому алайкум! Мени қизим бор алҳамдулиллаҳ 9ёшда,лекин тарбия борасида жудаям қийналяпман...яни намоз òқишни òргатдим алҳамдулиллаҳ òрганип олди лекин òқимаяпти ҳечам гапимизга кирмайди òйинқароқ бòлип кетяпти қаттиққòллик қилсак ҳам мулойим асталик билан òргатсак ҳам қилмаяпти дадаси ҳатто жазолашга ҳам уринди ҳечам қилмайди,кичик суралар дуоларни ёд олгин десакда қулоқ солмайди,бу борада нима қилишни қандай йòл тутишни билмай қолдим...фарзанд тарбиялашданда мураккаб нарса йòқ акан,òз холига қòйсам катта бòлип қоляпти келажагидан хавотрдамиз маслаҳат беринг..
– Ва алайкум ассалом! Сиз "Исломга бағишланган умр", "Қизларжон" китобини ўқиб чиқинг. Жуда кўп манъфаат оласиз. Қизингизга келсак, болага жуда ёшлигидан 3-4 ёшлигидан сураларни ёдлатиб, ўзингиз билан жойнамозда бирга намоз ўқишга кўникма пайдо қилишингиз лозим эди. Сиз қизингизнинг ўртоқларини суриштиринг, синф раҳбари билан яхши алоқада бўлинг. Мактабдаги психолог билан маслаҳатлашинг. Уйда бирга иш қилишни, овқат пиширишни, ўртоқларча суҳбат қилишни йўлга қўйинг. Фарзандингиздаги озгина яхши ўзгариш кўрсангиз эътироф этиб мақтаб қўйинг. Секин-аста кўникма пайдо бўлади, иншааллоҳ! Намозларингизда дуо қилиб сўранг. Аллоҳим ёрдамчингиз бўлсин. Валлоҳу аълам!